«Al Obaidani Stories» компаниясининг бош директори жаноб Жамол Обайдани билан учрашув ўтказдик.

«Al Obaidani Stories» компаниясининг бош директори жаноб Жамол Обайдани билан учрашув ўтказдик. Ушбу компания юқори сифатли дишдаш (миллий эркаклар кийими) ва султонлик армияси учун ҳарбий формаларни тикишга ихтисослашган. Компания премиум-сегментда мустаҳкам ўрин эгаллаган.
Учрашув давомида Ўзбекистоннинг тўқимачилик саноати билан ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди. Жаноб Обайдани Ўзбекистондан унинг талабларига жавоб берадиган матоларни сотиб олишга қизиқиш билдирди.
Ушбу учрашув икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш ва янги бизнес имкониятларини ўрганишга йўналтирилган истиқболли ҳамкорликни ўрнатиш йўлида муҳим қадам бўлишига ишониб қоламиз.