Ўмон Султонлигининг вақф ва диний ишлар бўйича вазири Муҳаммад бин Саид ал-Миъмарий билан учрашув ўтказдик.

Ўмон Султонлигининг вақф ва диний ишлар бўйича вазири Муҳаммад бин Саид ал-Миъмарий билан учрашув ўтказдик. Мулоқот чоғида икки давлатнинг диний идораларининг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди. Шунингдек, диний таълим ва ҳуқуқий масалаларда ўзаро тажриба алмашиш, диний сохада ҳамкорликни янада фаоллаштириш бўйича фикрлар алмашилди. Учрашув икки давлат ўртасидаги диний алоқаларни мустаҳкамлаш ва барқарор ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган муҳим қадам бўлди.