Ўзбекистон элчиси Ўмоннинг Тошкентдаги элчиси билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон элчиси Ўмоннинг Тошкентдаги элчиси билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
МАСКАТ, 9 январь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Абдусалом Хатамов кеча Ўмоннинг Тошкентдаги элчиси Вафо Жабр Носир ал-Бусаидий билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Учрашув давомида 2025 йилда Ўмонда ва Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган сиёсий, иқтисодий, гуманитар соҳасидаги қўшма тадбирларни самарали ўтказиш ҳамда икки давлат ўртасидаги алоқаларни янги босқичга кўтаришга қаратилган фаолият борасида фикр алмашилди.
Икки томонлама муносабатларнинг ривожланишида муҳим ўрин тутувчи сайёҳлар оқимини ошириш ҳамда талабалар алмашинувини ўринга қўйиш масалалари ҳам учрашув давомида алоҳида муҳокама қилинди.