Озарбайжон Президентининг Ўзбекистонга икки кунлик ташрифи якунланди

Озарбайжон Президентининг Ўзбекистонга икки кунлик ташрифи якунланди
ТОШКЕНТ, 22 июнь. /«Дунё» АА/. Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг мамлакатимизга давлат ташрифи якунланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Президентларнинг мулоқоти жуда самарали бўлди. Икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида декларация ҳамда кўплаб бошқа ҳужжатлар имзоланди. Давлат раҳбарларининг самимий мулоқоти Хоразмда давом этди.
Давлатимиз раҳбари олий мартабали меҳмонни аэропортда кузатиб қўйиб, Тошкентга қайтиб келди.