-
Ўмондаги элчихонамиз ва ватандошларимиз ёрдамида Тошкент вилоятида 100 тупдан зиёд ёнғоқ ва тут дарахтлари экилди
2021-11-24 636МАСҚАТ, 24 ноябрь. /«Дунё» АА/. Бугун мамлакатимизнинг Ўмон Султонлигидаги элчихонаси ва ушбу давлатда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорликда Тошкент вилоятида жойлашган “Оҳангарон” чиқиндилар полигони ҳудудида дарахт экиш акцияси ташкил қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
-
САЙЛОВ ЯНГИ УФҚЛАР, ЯНГИ ИСТИҚБОЛГА ЙЎЛ ОЧДИ
2021-10-29 154Жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўз мазмун-моҳиятига кўра, алоҳида тарихий аҳамиятга эгалиги билан ҳам халқимиз ва халқаро ҳамжамият эътиборини қозонди. Бундай дейишимизга етарлича асослар бор.
-
ЗИЁРАТ ОДОБИ
2021-10-29 7951. Эркак ва аёлларнинг алоҳида зиёрат қилишлари ҳамда навбат ва тартибга риоя қилишлари тавсия этилади.
2. Учала динга тегишли муқаддас қадамжоларни зиёрат қилишда қўл ва оёқнинг очиқ жойларини ёпиш муҳим. Мувофиқ кийимда ва бош кийимида бўлиш ўзига хос одоб, самимий хушмуомалалик ва ўтганларнинг хотирасига ҳурмат ҳамда миллий анъанага бўлган эътибор белгисидир.
3. Қабрларни босиш ва устига ўтириш мумкин эмас. Шунингдек, баланд овозда гапириш, кулиш ва шовқин қилиш ҳам мумкин эмас. Ўзини одоб доирасида тутиш, паст овозда гапириш ва шовқин қилмаслик керак.
4. Муқаддас қадамжоларни озода сақлаш муҳим. Бу ерда таом тайёрлаш ва ейиш, мусиқа тинглаш, дам олиш, ухлаш, чекиш, спиртли ичимликлар истеъмол қилиш ва шу кабилар таъқиқланади.
5. Қабрларга пул ташлаш мумкин эмас. Пулни махсус хайр-эҳсон учун ажратилган қутиларга солиш керак.
6. Муқаддас қадамжолар ва бинолар халқимизнинг буюк қадрияти ва Ватанимизнинг диққатга сазовор бетакрор жойлари, миллий маънавият ва маданий қадриятларнинг нодир дурдоналари ҳисобланади. Шу сабабли ушбу муқаддас қадамжоларни сақлаш ва келажак авлодларга етказиш жонажон Ватанимизнинг ҳар бир кишиси ва фуқаросининг бурчи ҳисобланади.
-
Янги Ўзбекистон: сайлов кодекси, сайлов амалиёти ва янгича сайлов дунёқараши
2021-10-28 183Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтди. Cайлов якунларига кўра, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёев ишончли ғалаба қозонди: 80,1 фоиз овоз олиб, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига иккинчи муддатга сайланди.
Сайлов қонунчилигига жорий йил 8 февраль ва 31 май кунлари ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Шу асосда, аввало, сайлов жараёни иштирокчилари, яъни сайловчилар, сиёсий партиялар, сайлов комиссиялари, оммавий ахборот воситалари ҳамда миллий ва халқаро кузатувчиларнинг ҳуқуқлари ва кафолатлари кенгайтирилди. Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати тузилди.
-
Янги Ўзбекистон хориждаги фуқароларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилмоқда ва қўллаб-қувватламоқда
2021-04-28 172Жаҳон иқтисодиёти тобора глобаллашаётган, халқаро меҳнат бозори ривожланаётган ва трансчегаравий ишчи кучи оқимлари кенгайиб бораётган бир вазиятда меҳнат миграцияси аксарият фуқаролар ва уларнинг оила аъзолари учун бандлик ва даромад олишни таъминлайдиган объектив ижтимоий-иқтисодий жараён ҳисобланади.